Жаҳон | 10:06 / 20.04.2016
1878
1 дақиқада ўқилади

Пальмира Лондонда. Трафальгар майдонига ИШИД томонидан вайрон қилинган ёдгорлик нусхаси қўйилди

Лондон шаҳри мэри Борис Жонсон Трафальгар майдонига ўрнатилган Пальмира ёдгорлиги нусхасини очди. У II асрга оид Пальмира тархидан гувоҳлик берувчи Триумфаль арк нусхасидир. Ушбу ёдгорликни ИШИД жангарилари вайрон қилган эди.

Рақамли археология институти иштирокида Италияда кичрайтирилган нусхада ясалган Арк нусхаси Буюк Британия пойтахтида 3 кун туради. Шундан сўнг, Дубай ва Нью-Йоркка йўл олади. Қайта тикланган «Арк» — айтиш мумкинки, Пальмиранинг қайта тикланган қадимги ёдгорликлари тимсолидир.

Хабарларга кўра, реконструкция ишларида бутун дунёдан етакчи мутахассислар иштирок этиши режалаштирилган.