Спорт | 21:43 / 21.04.2016
1839
1 дақиқада ўқилади
«Эвертон»нинг собиқ футболчиси: «Фунеснинг «Ливерпуль»га қарши ўйиндаги ҳаракати жазосиз қолмаслиги керак»
«Эвертон» жамоасининг собиқ футболчиси Питер Рид жамоанинг ёш ҳимоячиси Рамиро Фунеснинг Англия чемпионати доирасида «Ливерпуль»га қарши баҳсда амалга оширган ҳаракатига муносабат билдирди.
Фунес бу ўйиннинг иккинчи бўлими бошланган вақтда «Ливерпуль»нинг бельгиялик ҳужумчиси Дивок Орижига бутсасининг остки қисми билан зарба берди. Натижада, жабрланувчи замбилда майдонни тарк этди, қоидабузарни эса ўйин ҳаками майдондан ҳайдади.
«Бу жуда ёмон ҳаракат. Бундай иш учун футболчи жазосиз қолмаслиги керак. Фунес ўз қилмиши ҳақида яхшилаб ўйлаб олиши, бундай ҳаракатлар қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини билиши керак. Бу жуда хунук эпизод эди, умид қиламанки, Дивок Орижига жиддий жароҳат етмаган», – дейди Рид.