Жамият | 15:57 / 22.04.2016
2456
1 дақиқада ўқилади

Кўзгу қаршисидаги йигит навбатдаги “интернет-бум”га сабаб бўлди

Америкалик Кевин Пэрри ғаройиб видео олди. У қўлидаги коптокча ёрдамида кўзгудаги акси билан ўйинга киришган. Кўзгуга қараб отилган коптокча унга тегиб ортга қайтмаган, аксинча кўзгунинг нариги тарафида турган Кевиннинг қўлига бориб тушган. Ўйин шу тарзда давом этган.

Бу ролик интернет фойдаланувчилар ҳайратига сабаб бўлди. қолдирилган изоҳлардан шуни билиш мумкинки, бу омадли видеомонтаж, одамларни алдаш ёки мўъжиза.

Видео интернетда апрель ойи бошида чиқди ва шу пайтга қадар 6 миллиондан зиёд томоша қилинди.