Жамият | 18:49 / 23.04.2016
10254
2 дақиқада ўқилади

Бугун Шекспир вафот этганига 400 йил тўлди: шоирнинг энг сара ҳикматли сўзлари

Уильям Шекспир - машҳур инглиз шоири ва драматург. У ҳақли равишда энг буюк инглиз ёзувчиси ва дунёнинг энг яхши драматургларидан бири ҳисобланади.

Ижодий йўли давомида буюк драматург 17та комедия, 11та трагедия, 5та поэма, 154та сонета ва 10та хроника яратган.

Унинг пьесалари жаҳоннинг кўплаб тилларига таржима қилинган. Бироқ Шекспир ўлимидан 400 йил ўтса-да, унинг машҳур асарлари борасидаги баҳслар хали-ҳануз тинмайди.

Шекспир 18 ёшида ўзидан 8 ёш катта Энн Хатауэйга уйланган ва бу иттифоқ натижасида уч фарзанд - Сюзан ҳамда эгизаклар Хемнет ва Жудит дунёга келган.

Шекспир Лондонга кўчиб ўтганидан сўнг ижод қилишни бошлайди ва тез орада омадли актёр, драматургга айланади ва "Лорд-камергер хизматчилари" номли театрга асос солади.

Шоир 49 ёшга тўлганда ватани Стратфордга қайтади ва ўша ерда 1616 йилда вафот этади.

Шекспир вафотининг 400 йиллиги муносабати билан унинг энг сара ҳикматли сўзларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Чиройга ошиқ бўлиш мумкин, аммо фақат қалб севилади.

2. Бошқалардан айб қидиргунча, ўзингизга қиё боқинг.

3. Бирор сабабдан жиддий хафа бўлсак, арзимаган нарсалардан асабийлашамиз.

4. Ёвузлик яхшиликка олиб келмайди.

5. Ўйламай қилинган ҳар бир ишнинг ўз мантиғи бўлади.

6. Бўронда ичилган қасамлар сокин ҳавода унутилади.

7. Кўнгилга йўл қидираётган эркаклар апрелга, уйланганлар эса декабрга ўхшашади.

8. Мен қачонлардир ҳис қилган туйғуларимни кечирдим, сен ҳам кечир - қайтар дунё.