Жамият | 16:24 / 26.04.2016
4109
2 дақиқада ўқилади

Отасидан аразлаган 4 яшар қизча Африкага отланди...

Отаси 4 яшар қизчаси Даниэланинг қандай қилиб Африкага кетмоқчи бўлаётгани тасвирга олиб, уни Youtube'даги саҳифасига жойлаштирди. Мазкур видеоролик 5 кун давомида 2,5 млн. марта кўрилиб, 450 минг “лайк”, 14,5 минг изоҳ тўплади. 40 минг киши эса ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида ушбу видеоролик билан бўлишган.

Видоеоликда отасидан аразлаган қизалоқ Африкага бориб, маҳаллий болалар билан оч қолмоқчилигини айтади. Сабабини эса ота-онаси ҳар доим унга дакки бериши билан изоҳлайди.

Кечки овқатни чала қолдириб, ишбилармонларча йўлга отланаркан, “Болалар оч қолаётган Африкага кетаман! Оч, бечора болалар... Чунки дадам мени ҳар доим хафа қилади” , – деб йиғлайди “бахтсиз” қизча.

Видеороликнинг охиригача кузатиш жараёнида шу аён бўлдики, қизалоққа ўзини ёмон тутиши боис ҳар доим ота-онаси дакки бериб келган.

Отаси қизалоғига ўзини яхши тутиши кераклигини босиқлик билан таклиф қилганида: “Йўқ! Истамайман! Мен Африкага бориб, у ерда болаларнинг қанай оч қолишини кўрмоқчиман. Мен ҳам улар каби сувсиз, оч қоламан!”, дейди Даниэла болаларча ўжарлик билан.

Аввалига отасининг уни Африкага кузатиб қўйишига умид қилган Даниэла, рад жавобидан сўнг бир зумда отасининг кўнглига йўл топиш чорасини топади.

Қизалоқ аразлаб, кийинаркан, “Менга бунақа ота-она керакмас... керакмас. Ҳамма болаларнинг ота-онаси ёмон”, – дейди.

Кутилмаганда эса қарори ўзгарган қизалоқ уни айиқлар ейиши учун Лапландияга отланади!

Шундай қилиб 4 яшарлик Даниэла ота-онасини шу тарзда қўрқитиб қўймоқчи бўлади!