Жамият | 12:09 / 27.04.2016
2380
1 дақиқада ўқилади
Америка журналининг навбатдаги сони тўлиқ ҳолда Россияга бағишланди
Foreign Affairs Америка журнали 2016 йил май-июнь ойлари сонини оммалаштириш учун видеоролик намойиш этди. Ушбу соннинг ўзига хос жиҳати шундаки, у тўлиқ Россияга бағишланган.
Видеороликда “яраланган, бироқ қудратли айиқ” ҳамда ароқ қуйилаётган рюмка тасвирланган. Айиқ образи журналнинг навбатдаги сони муқовасидан ҳам жой олган.
Бу роликдан турли маънолар уқиш мумкин: Россия иқтисодиётининг аҳволи, мудофаа саноатининг қайта йўлга қўйилиши, ташқи сиёсат, Қримнинг Россияга бирлашуви ва ҳоказо.