Жаҳон | 16:34 / 27.04.2016
2074
1 дақиқада ўқилади
Туркия бош вазири янги конституция диний бўлмаслигини билдирди
Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли янги конституция черковни ҳукуматдан алоҳида қилувчи доктринани ўз ичига олишини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Бош вазир ушбу эълонни Туркия парламенти спикери Исмоил Қаҳрамон мамлакатда мусулмонлар кўплигини инобатга олган ҳолда, Туркияга диний конституция зарурлигини маълум қилгандан кейин билдирди.
Ўз ўрнида Довудўғли бундай таклиф замонавий республика асосий принципларига зид эканини таъкидлади.
Кейинроқ Қаҳрамон ўзининг баёноти “шахсий тасаввурлари” маҳсули экани ва янги конституция диний эркинликни кафолатлаши лозимлигини айтди.