Жаҳон | 22:19 / 28.04.2016
5358
1 дақиқада ўқилади

Африкадаги браконьерлар фил суяги савдоси ҳақида гапириб беришди

Ҳар йили Африкада браконьерлар қўлидан 30 мингдан 40 минггача фил нобуд бўлади. Бугунги кунга келиб ёввойи табиатда қолган филларнинг жами миқдори эса 400 минг атрофида.

Филлар суяги учун кенг кўламда ов қилиниши давом этмоқда ва бу маҳсулотга айниқса Осиё мамлакатларида талаб катта ҳисобланади. Бутун дунё бўйлаб фил суяги контрабанда сифатида тарқалади.

Би-би-си мухбири Алистер Лейтҳед билан ўз шахсларини сир сақлаган ҳолда Африка филларини овлаш ва фил суяклари билан ноқонуний равишда савдо қилиш билан шуғулланадиган шахслар суҳбатлашишган ва ўз бизнеслари ҳақида сўзлаб беришган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш