Ўзбекистон | 15:25 / 28.04.2016
5484
1 дақиқада ўқилади

Британия матбуоти Ўзбекистондаги уч шохли сигир тўғрисида хабар берди

Ўзбекистонлик маҳаллий аҳоли вакиллари мобил телефонга ғаройиб сигирни видеосуратга олди. Сигирнинг шохлари одатдагидек бир жуфт эмас, балки учта. Учинчи шох, худди афсонавий жониворларникидек, жонивор калласининг қоқ марказида жойлашган.

Бу кадрлар Британия матбуотининг эътиборини тортди. Mirror, Daily Mail ва Express нашрлар ғаройиб сигир тўғрисида ёзишга ҳам улгурди. Кадр ортида сўзлаётган одамнинг сўзларига кўра, сигир 2011 йили дунёга келган. Бир ой ўтиб, унинг эгаси учинчи шохни сезилиб қолган.