Фан-техника | 15:11 / 28.04.2016
3163
2 дақиқада ўқилади

Lego ўйинчоқ Porsche ишлаб чиқди

Кострукторлар ишлаб чиқарувчиси Lego 1:8 масштабда Porsche 911 GT3 RS треклар учун мўлжалланган суперкар моделини намойиш этди. Моделнинг ўзига хослиги шундаки, у икки тиркама (сцепление)ли роботлаштирилган PDK қутисига ўхшатилган тўлиқ функционаллаштирилган механизмга эга.

Porsche 911 GT3 RS купеси тўрт литр ҳажмли 500 кучли қувватга эга мотор билан бойитилган.

Машинада олдинга ва орқага юриш – “Drive” ва “Reverse” режимлари бор. Lego ишлаб чиққан Porsche 911 GT3 RS рул бошқаруви, тормоз бошқаруви ҳамда олти цилиндрли моторнинг ҳаракатланувчи поршенларига эга.

Бундан ташқари, янги ўйинчоқ-машина ҳақиқий олд панел, рул чамбараги ва бошқа қурилмалар билан таъминланган. Ҳар бир машинага алоҳида серия рақами берилади.

Lego Technic Porsche 911 GT3 RS жамланмаси 2704 таркибий қисмдан иборат. Конструктор билан бирга коллекцион альбом ҳам тақдим этилади. Унда ўйинчоқ моделни йиғиш бўйича батафсил кўрсатмалар ва ҳақиқий йўл автомобили тўғрисида тўлиқ маълумот берилган.

Конструкторлар савдоси Германия ва Австралия Lego дўконларида 1 июндан, бошқа давлатларда 1 августдан бошланади. Тўплам баҳоси 299,99 евро.