Light | 01:20 / 30.04.2016
18730
5 дақиқада ўқилади

Онасиз қолган бани одам

Она боласига яхшилик илинади...

Она боласини ёмонликлардан қайтаради...

Она боласини ёмонликлардан ҳимоя қилади ва...

Ва, энг асосийси, фақат угина боласи учун ачинади.

Бугунги инсоният онасиз қолдими? Нега унга меҳр етишмаяпти, нега у ёмонликлардан қайтмаяпти? Нега унга ачинишмаяпти?..

Инсон боласи дунёга келгач, ўзи учун аталган меҳр ва меҳрсизликни, албатта, топади. 

Инсон боласи улғайгач, ўзига аталган яхшилик ва ёмонликни, албатта, топади.

Инсон боласи дунёдан ўтгач, ўзига аталган азоб ва роҳатни, албатта, топади.

Инсон боласи қайта тирилгач, ўзига аталган жаннат ва дўзахни, албатта, топади.

Аммо инсон боласи ўз-ўзини камдан-кам ҳолларда топади. Ўз-ўзини топиш бахт ва бахтсизлик, оқ ва қора, шодлик ва ғам, кулгу ва йиғи ҳақиқатини тушуниб етишга олиб боради. Бир сўз билан айтганда, у бу ҳолатлардан юксалади ва тафаккур этишдек неъматга сазовор бўлади.

Дунёда бўлаётган ишларни кўз ўнгимизга келтириб, улар ҳақида озроқ тафаккур юритсак, келаётган омадимиздан қувониб, ҳаддимиздан ошиб ҳам кетмаймиз, чекаётган ғамларимиздан эзилиб, дод-вой ҳам солмаймиз.

Яратган борлиқдаги барча нарсани ИНСОН тафаккур юритсин деб содир этади!

1. Греция. Лесбоснинг қаеридадир. Турк қайиқдаги қочқинларни оролда жойлашган Скала қишлоғида туширмоқда. (The New York Times / Сергей Пономарев — 16 ноябрь 2015 й.)

2. Сўнгги чора. Умидсиз қолган қочқинлар вагон деразасидан ичкарига киришга уринмоқда. Поезд Загребдан Сербия чегараси томон йўл олган эди. (The New York Times / Сергей Пономарев — 18 сентябрь 2015 й.)

3. Ҳордиқ дамлари. Аҳмад Мажид (ўртадаги мовий футболкада) юриб кетаётган автобус салонида ўз фарзандлари билан ухлаб ётибди. Унинг ўнг томонида яшил свитерда унинг акаси ётибди. Умуман олганда автобус салонида унинг ўнлаб қариндоши  ва дўстлари бор. Сурат Будапештдан Венага йўл олган автобус салонида туширилган. (The New York Times / Маурисио Лима — 5 сентябрь 2015 й.)

4. Рўйхатдан ўтиш йўли. Словян полицияси кузатувида кетаётган муҳожирлар жамоаси Добова шаҳрига жойлашиш учун рўйхатдан ўтгани кетишяпти. (The New York Times / Сергей Пономарев — 22 октябрь 2015 й.)

5. Энг қадрли одамни қутқариш. Сербиянинг Хоргос чегарасида қочқинлар ва полиция ўртасида тўқнашув бўлиб ўтди. Унда полиция таёқлар ва кўздан ёш оқизувчи газларни ишга солди. Суратдаги эркак ана шу ваҳшийликлардан ўз боласини ҳимоя қилмоқда. (The New York Times / Сергей Пономарев — 16 сентябрь 2015 й.)

6. Омонлик қирғоғи. Туркиядан келган қочқинлар бўрон кўтарилган вақтда Лесбос оролига етиб келишди. Уларнинг айримлари мустақил равишда қирғоққа етиб келишлари учун ўзларини сувга отишди. (The New York Times / Тайлер Хикс — 1 октябрь 2015 й.)

7. Етиб келдик! Ироқлик Лаит Маджид ўғли ва қизи билан резинли қайиқда Грециянинг Кос оролига етиб келганига ишона олмай, йиғлаяпти. (The New York Times / Дэниел Эттер — 15 август 2015 й.)

8. Шафақ. Ҳаво тўлдирилган қайиқ Туркия ва Греция ўртасида Эгей денгизи бўйлаб сузиб бормоқда. Унинг мотори ишдан чиққан. У суриялик қочқинларни ўз бағрига олган. (Thomson Reuters / Яннис Бехракис — 11 август 2015 й.)

9. Жигарбандларини қутқариш. Қочқин қайиқдан тушиб кетмасликлар учун икки фарзандини маҳкам қучоқлаб олган. Сурат Лесбос ороли яқинида тасвирга туширилган. (Thomson Reuters / Яннис Бехракис — 24 сентябрь 2015 й.)

10. Тиканли симлар оша. Суриялик қочқинлар Сербия ва Венгрия чегарасидаги тиканли симлар остидан ўтишга ҳаракат қилишмоқда. (Thomson Reuters / Бернадетт Сабо — 27 август 2015 й.)

11. Ҳар қандай чорани қўллаш. Вагонга дераза орқали кирмоқчи бўлган қочқинни полиция ходими тўхтатишга уринмоқда. Македониянинг Грециядаги Гевгилия вокзали. (Thomson Reuters / Стоян Ненов — 15 август 2015 й.)

12. Норозилик. Венгрия полицияси Бичке шаҳридаги темир йўл вокзалида ўзини вагонлар рельси остига ташлаган оилани қуршаб олишди. (Thomson Reuters / Ласло Балог — 3 сентябрь 2015 й.)

13. Бахт сари йўл. Суриялик момақалдироқ вақтида ўз қизини бағрига олганча, уни ўпиб қўймоқда. Сурат Греция ва Македония чегарасида жойлашган Идомени шаҳрида туширилган. (Thomson Reuters / Яннис Бехракис — 10 сентябрь 2015 й.)

P.S: Юқоридаги суратлар Пулитцер мукофотини қўлга киритган. Улар таъсирли, ғамли... Шулар ҳақида бироз тафаккур ва тадаббур қилайлик. Ўз-ўзимизни топайлик!

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади

Манба: xabardor.uz