Жаҳон | 17:07 / 30.04.2016
5787
1 дақиқада ўқилади
Шаҳзода Гарри ва қиролича Елизавета II Барак ва Мишель Обамаларнинг чақирувига жавоб қайтарди
Шаҳзода Гарри ва Буюк Британия қироличаси АҚШ президенти Барак Обаманинг Invictus Games деб номланадиган уруш фахрийлари ҳақидаги ўйиннинг якуни америкаликлар ғалабаси билан якунланиши ҳақидаги видеоролигига жавоб қайтарди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
“Салом шаҳзода Гарри, ёдингдами, сен бизга Invictus Games ўйнига тайёрланишимизни сўраган эдинг? Ўз тилакларингдан қўрқ”, — деди Барак Обама ва АҚШнинг биринчи хоними видеороликда. Улар ўйинда ким ғолиб бўлганини кўрсатиб қўйишмоқчи бўлган. Бу ролик Мишель Обаманинг твиттеридаги саҳифасида эълон қилинган.
Invictus Games ўйинини АҚШда ўйнаш ташаббускори бўлган шаҳзода Гарри бунга бувиси билан бирга жавоб қайтарган ва уни Кенсингтон саройи твиттерига жойлаштирган.