Спорт | 18:10 / 01.05.2016
3682
2 дақиқада ўқилади

Айюнинг дубли «Суонси»га  «Ливерпуль» устидан ғалаба келтирди

Англия чемпионатининг 36-тури доирасидаги учрашувлар давом эттирилмоқда. 1 май кунига белгиланган учрашувларнинг биринчисида Уэльснинг «Суонси» жамоаси «Ливерпуль»ни ўз майдони «Либерти»да қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Франческо Гвидолин шогирдлари ўйиннинг биринчи таймидаёқ мерсисайдликлар дарвозасига 2та гол йўллашди. 20-дақиқада Андре Айю, а 33-дақиқада эса Жек Корк аниқ ҳаракат қилди. «Ливерпуль» ўйиннинг 65-дақиқасида Кристиан Бентекенинг зарбаси эвазига ҳисобни қисқартирди, аммо Андре Айю 67-дақиқада урилган голи билан ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди. «Ливерпуль» ҳимоячиси Брэд Смит 76-дақиқада иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этгач, 10 киши бўлиб қолган меҳмонлар ўйиндаги ҳисобни ўзгартира олишмади.

Қайд этиш керакки, Юрген Клопп бу учрашувга деярли иккинчи таркибни туширди, баъзи футболчилар жамоадаги дебьютини ўтказишди.

«Ливерпуль» айни вақтда 55 очко билан турнир жадвалининг еттинчи поғонасида қолмоқда ва Европа Лигасига йўлланма берувчи ўринларни эгаллаш учун курашдан чекинмоқда. «Суонси» эса очколари сонини 43тага етказиб, 13-ўринга кўтарилган.

Суонси – Ливерпуль 3:1 (2:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 20 Айю, 2:0 – 33 Корк, 2:1 – 65 Бентеке, 3:1 – 67 Айю.
Суонси – Фабианьски, Амат, Тэйлор, Ранхель, Уильямс, Сигурдссон, Раутледж, Айю, Бриттон (Фултон, 90), Монтеро (Нотон, 73), Корк.
Ливерпуль – Уорд, Шкртел, Ловрен, Смит, Стюарт, Коутиньо (Бентеке, 46), Чиривелья (Лейва, 46), Айб (Брэннаган, 80), Оджо, Клайн, Старриж.
Огоҳлантиришлар: Смит (27), Клайн (39), Корк (41), Ранхель (74), Шкртел (77).
Четлатиш: Смит (76).

 

Мавзуга оид