Жамият | 08:06 / 01.05.2016
4585
1 дақиқада ўқилади

Бангкокдаги кўнгилочар боғда томоша ғилдирагида ўт чиқди

Бангкокдаги "Динозаврлар сайёраси" кўнгилочар боғида томоша ғилдирагида ўт чиқди, деб хабар бермоқда Bangkokpost нашри.

Олов атрракционнинг кабиналаридан бирини қамраб олди. Таъкидланишича, кабинада бу вақтда ҳеч ким бўлмаган. Ўт ўчириш бригадаси оловни 20 дақиқа ичида ўчирган. Нохуш воқеа сабабли бир ой аввалгина очилган боғни ёпиб қўйишга тўғри келинди.

Воқеа оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган. Айни вақтда ёнғин сабаблари аниқлаштирилмоқда.