Жамият | 20:25 / 01.05.2016
52677
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик скутерчи бошқаруви йўқотилган юк машинаси билан тўқнашувдан қочиб қолди 

Интернетда иккита юк машинаси ва скутерчи иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси видеоси пайдо бўлди. Daily Mail нашрининг маълум қилишича, воқеа Хитойнинг Наньтун шаҳрида юз берган.

Видеода эҳтимол бошқаруви йўқотилган қизил юк машинаси чироқ устунига келиб урилмагунча унинг олдида кетаётган кўк автомобилни қаттиқ итараётгани ва катта тезликда йўлда кетаётганини кўриш мумкин. Катта фура йўлида скутерни бошқараётган эркак пайдо бўлади. Скутерчи у томонга катта тезликда келаётган машинани кўриб, скутерини ташлаб, охирги лаҳзада тўқнашувдан қочиб қолишга муваффақ бўлади.

Маҳаллий полицияда маълум қилинишича, автофалокатга сирпанчиқ йўл сабаб бўлган бўлиши мумкин. Воқеа оқибатида кўк юк машинаси ҳайдовчиси кичик жароҳатлар олди, ЙТҲнинг қолган иштирокчилари жабрланмаган.

Мавзуга оид