Риёз Маҳрез: 2014 йилда агентимга "Лестер"га ўтишга рози бўлмаслигимни билдиргандим
"Лестер" жамоасининг жазоирлик яримҳимоячиси Риёз Маҳрезнинг тан олишича, у ўз вақтида "Лестер"ни "менсимаган". У 2014 йилда, жамоа ҳали чемпионшипда иштирок этаётган вақтда бу жамоада ўйнашни истамаганини айтиб берди.
Ушбу футболчи 2014 йилнинг январида Франциянинг "Гавр" жамоасидан "Лестер" сафига келиб қўшилганди. Ўшанда инглизлар жамоаси жорий мавсумда АПЛнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган Маҳрез учун "Гавр"га 450 минг евро тўлаганди.
"Бир куни менга агентим "Лестер"га ўтишни таклиф қилди. Мен эса бундай жамоага ҳеч қачон ўтмаслигимни билдирдим. Лекин агентим мени "Лестер"нинг ажойиб жамоа эканига ишонтиришга уринишда давом этди. Лекин мен ён бермай туравердим. Бир ҳафтадан кейин у яна шу масала бўйича олдимга келди. "Эй, Риёз. Улар сен билан шартнома тузишни жуда исташмоқда. Интернетга кириб, уларнинг стадиони қандай эканлигини кўриб қўй".
Ўшанда "Гавр" мен билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи эмаслигини ҳис қилганимдан кейингина "Лестер" вариантига юзланганман. Ўшанда "Гавр" президенти мен ва агентимга нисбатан ўта ёмон муомала қилганди.
Онамдан маслаҳат сўрадим. У ўз танловимни ўзим амалга оширишим кераклигини айтди. Бу ёки 7 ёки 8-январда бўлганди. Яъни, "Гавр"нинг "Мец"га қарши ўйинидан 2 кун ўтиб. Ўша ўйинда ҳам майдонга туширилмаганимдан кейин, Англияга йўл олдим. Бу ерга келиб "Лестер"нинг стадионини ҳамда машғулот базасини кўриб чиқдим ва жамоага ўтиш учун розилигимни билдирдим. Аввалига агентим ва "Лестер" раҳбарияти шартнома борасида келиша олмай туришди, келишув бўлмаса, мен яна "Гавр"га қайтишим мумкин эди. Лекин, тезда барчаси ижобий ҳал бўлди, ярим соат ўтиб агентим "Лестер" футболчисига айланганимни билдирди. Менинг маошим Франция чемпионатининг олий дивизионидаги энг яхши футболчиларники қаторида эди", дея эслайди Маҳрез L'Equipe нашрига берган интервьюсида.
Мавзуга оид
10:40 / 26.11.2024
Варламовга «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича иш очилди
11:04 / 15.11.2024
РФда «чет эл агентлари»нинг айрим даромадлардан фойдаланиши қийинлашади
11:59 / 08.11.2024
РФда «чет эл агентлари» ва мамлакатни тарк этганлар даромаддан маҳрум қилинади
10:10 / 02.10.2024