Фан-техника | 14:23 / 01.05.2016
15342
1 дақиқада ўқилади
«Ўзбектелеком» провайдерлар учун интернет хизматлари тарифларини туширди
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 27 апрелдан эътиборан Ўзбекистон провайдерлари учун ташқи канал интернет хизматлари тарифлари 1 Мбит/секундга 112,91 долларгача туширилишини расмий веб сайти орқали эълон қилди.
Жорий йилда тарифлар олтинчи марта туширилиши: 13 январдан — 1 Мбит/секундга 156,24 доллар, 1 февралдан — 141,94 доллар, 17 февралдан — 136,34 доллар, 1 мартдан — 133,62 доллар, 2 мартдан — 115,26 доллар нарх қўйилди; 27 апрелдан тариф 112,91 доллар қилиб белгиланади.
2015 йилда интернет хизматлари нархи 17 марта туширилган эди. 29 январда 259,29 доллар турган хизматлар нархи декабрда 157,60 долларгача туширилди.
Мавзуга оид
08:55 / 03.11.2023
“Ўзбектелеком” АКда IPO жойлаштириш доирасида бизнес учрашув ўтказилди
17:32 / 28.03.2023
Ўзбекистонда 5G Аpple смартфонларида
21:39 / 10.03.2023
Ўзбекистонда 5G технологиясини жорий этиш жараёни бошланди
08:09 / 08.02.2023