Жамият | 16:29 / 02.05.2016
5148
2 дақиқада ўқилади

Бин Лодиннинг отасига тегишли компания 50 мингга яқин ходимини ишдан бўшатди

Усама бин Лодиннинг отаси томонидан асос солинган, қурилиш ишлари билан шуғулланувчи Saudi Binladin Group компанияси хорижлик 50 мингга яқин ходимини ишдан бўшатган. Бу ҳақда The Times хабар берган.

Қайд этилишича, ходимларга 8 ой давомида маошлар тўланмаган, кейин уларга мамлакатни тарк этиш тавсия қилинган.

Ходимлар компаниянинг Макка шаҳридаги офиси қаршисига йиғилишган ва қарордан норозиликларини ифода қилишган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 11 сентябрида кран қулаши оқибатида 109 киши ҳалок бўлган, 230дан зиёд одам жароҳат олган эди. Қироллик саройи ҳодисага кучли шамол ва краннинг нотўғри жойлашуви сабаб бўлганини тасдиқлади.

Бу иш бўйича 40 киши судланди. Айбланувчиларнинг 30 нафари реконструкция пудратчиси бўлган Saudi BinLaden Group компаниясининг мансабдор шахслари, техник мутахассисларидир. Қолган ўн киши бошқа ташкилотлар ходимлари эди.

Усама бин Ладен Saudi Binladin Group компанияси асосчиси Муҳаммад Бин Ладеннинг 53 фарзандидан бири бўлган. Аввал қариндошлари унга фаол молиявий ёрдам берган, бироқ унинг радикал исломийлик мафкураси оилавий бизнесга халал бера бошлагач, 1994 йилда уни четлатишган.

Мавзуга оид