Фан-техника | 16:12 / 02.05.2016
5683
2 дақиқада ўқилади

Уй шароитида қонни таҳлил қилувчи қурилма ишлаб чиқилди

Indiegogo сайтида Соr деб ном олган уй шароитидаги қон таҳлил мосламаси учун моддий маблағ тўплаш лойиҳаси муваффақиятли давом этмоқда. Қурилма шифокор ҳузурига бормасдан қондаги қанд миқдори, холестерин (ЛПВП, ЛПНП ва умумий даража), фибриноген ва триглицерид кўрсаткичларини аниқлашга ёрдам беради. Бу эса ўз навбатида, инсонга организмдаги кўрсаткичларни назорат қилиши ва саломатликнинг ёмонлашувига олиб келувчи хавфли ўзгаришлардан ўз вақтида хабардор бўлишига ёрдам беради. 

Таклиф қилинаётган ускуна-анализатор смартфонлар учун қон намуналарини тўпловчи игнали картриждан ташкил топган. Қон намуналари кўрсаткичига эга картриж жойлашган ҳисоблаш қурилмаси бир неча дақиқадан сўнг  фойдаланувчига мобиль дастур орқали натижаларни етказади. Cor ўзининг патентланган вибрацияли спектроскопик технологияси (бу ерда ускуна кўрсаткичлари намуналарни қайта ишлайди) ёрдамида олинган қон намуналарини таҳлил қилади. 

Лойиҳа доирасида Cor қурилмасини аввалдан буюртма берган ҳолда 199 долларга сотиб олиш мумкин. Қурилма билан бирга ҳафтада бир марта ишлатилганида 3 ойга етадиган картрижлар тўплами ҳам тақдим этилади.