Фан-техника | 10:27 / 03.05.2016
6117
1 дақиқада ўқилади

LG кўринмас бармоқ излари сканерини тақдим этди

LG Innotek компанияси смартфон экрани ойнаси остида жойлашиши мумкин бўлган бармоқ излари сканерини намойиш этди. 

Янги дактилоскопик датчик ускунани янада силлиқ ва намликдан муҳофазаланган бўлишини таъминлайди, деб хабар бермоқда The Next Web. 

Сканерни бутунлай яшириш мумкин. Ушбу янгилик экран атрофидаги рамкани кичиклаштириш иконини ҳам беради. 

LG экспертлари маълум қилишича, датчик олдинги авлод вакиллари каби аниқ ишлайди. Хато эҳтимоли – 0,002 фоиздан ортиқ эмас.