Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Раньери ваъдасига вафо қилиб, чемпион бўлган шогирдларини яна пиццахонага олиб борди
«Лестер» жамоасининг Англия чемпионлигини нишонлаш маросимлари давом этмоқда. Жамоа бош мураббийи Клаудио Раньери ўз ваъдаси бўйича шогирдларини пицца билан меҳмон қилиш учун уларни пиццахонага олиб борди.


У мавсум давомида ҳар бир гол ўтказилмаган ўйиндан кейин шогирдларини текин пиццалар билан меҳмон қилиб уларни рағбатлантиришни одат қилганди.
64 ёшли мутахассис мавсум якунида чемпион бўлишса, шогирдларини яна ўша пиццахонага олиб боришни ваъда қилганди.

«Лестер» 3 майга ўтар кечаси АПЛнинг 36-тури доирасида «Челси» ва «Тоттенҳэм» ўртасида кечган учрашувда дуранг натижа қайд этилиши эвазига автоматик равишда муддатидан олдин мавсум чемпионига айланди.
«Лестер»нинг жасорати: Раньери хотирасида мавсумнинг биринчи кунларидан бугунгача
Мавзуга оид
13:43 / 21.03.2017
Варди Раньерининг кетиши туфайли катта муаммоларга дуч келди
10:23 / 28.02.2017
Раньери ўзига тўланган товон пулининг ярмини хайрия қилди
09:25 / 28.02.2017
«Лестер» Шекспир раҳбарлигидаги илк ўйинда «Ливерпуль»ни мағлуб этди
21:31 / 24.02.2017