Спорт | 18:15 / 04.05.2016
3144
1 дақиқада ўқилади
ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан кроссфит бўйича мусобақа ўтказилди
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан кроссфит бўйича мусобақа ўтказилди. Унда кўнгилли ёшлар иштирок этди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.
Кроссфит гимнастика, оғир ва енгил атлетика элементларини ўзида жамлаган замонавий спорт туридир. Мусобақа уч босқичда ўтказилди. Ёшлар ҳар бир босқичда беш шарт асосида ўзаро беллашди.
– Мусобақада биринчи ўринни эгалладим, – дейди Комил Бурҳонов. – Бундай беллашувлар биз, ёшларнинг янада соғлом, баркамол бўлиб вояга етишимизга ёрдам беради, ўзимизга ишончимизни оширади.
Ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.