Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WSB ярим финали: Uzbek Tigers боксчиларининг Cuba Domadores жамоасига қарши чиқадиган таркиби маълум бўлди
5-6 май кунлари Куба пойтахти Ҳавана шаҳридаги Coliseo Ciudad Deportiva саройида Бутунжаҳон бокс серияси, яъни The World Series Boxing (WSB) олтинчи мавсуми доирасидаги ярим финал учрашуви ўтказилади.
Унда ушбу мусобақада илк маротаба иштирок этаётган Uzbek Tigers (“Ўзбек йўлбарслари”) жамоаси Кубанинг Cuba Domadores жамоасига қарши рингга кўтарилади. Ҳар икки жамоа бош мураббийлари рингга кўтариладиган боксчилар номини эълон қилишди.
Ярим финалнинг илк баҳслари маҳаллий вақт билан 5 май куни соат 20:30да (Тошкент вақти билан 6 май куни тонгги соат 05:30да) бошланади.
5 май куни рингга кўтариладиган жуфтликлар:
49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Жаханос Аргилагос
56 кг: Муроджон Аҳмадалиев – Робейси Ромирез
64 кг: Фазлиддин Ғоибназаров – Генер Луис Олива
75 кг: Улугбек Ҳақбердиев – Арлен Лопес
91 кг: Мирзабек Ҳасанов – Эрисланди Савон
6 май куни рингга кўтариладиган жуфтликлар:
52 кг: Аброржон Қодиров – Эосбани Вейтиа
60 кг: Элнур Абдураимов – Эстрада Алварез
69 кг: Маҳмуд Ғоипов – Рониэль Эглесиас
81 кг: Шуҳрат Абдуллаев – Жулио Ла Круз
+91 кг: Мирзоҳиджон Абдуллаев – Лениер Перо Жустиз
Агар икки кунлик жанглар якунида ҳисоб тенг бўлиб қолса, унда ғолиб жамоани аниқлаш учун қўшимча жанг ўтказилади. 52 кг. вазн тоифасида ташкил этилиши мумкин бўлган жангда Улуғбек Дўсмуродов кубалик Армандо Раби Мартинезга қарши рингга кўтарилади.
Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) VI мавсум иккинчи ярим финалида турнирнинг амалдаги ғолиби Қозоғистоннинг Astana Arlans боксчилари Буюк Британиянинг British Lionhearts жамоасига қарши жанг ўтказади.






Мавзуга оид
13:32 / 10.05.2025
Россия бизнеси Куба иқтисодиётига 1 млрд доллардан ортиқ сармоя киритяпти
09:15 / 15.01.2025
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади
14:18 / 11.11.2024
Кубада блэкаут сабабли норозилик намойишига чиққанларга қарши иш очилди
09:00 / 24.10.2024