Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зимбабве доллар етишмаётгани сабабли ўзининг пул бирлигини чиқармоқчи
Зимбабве мамлакатда тўлов маблағлари етишмаётгани муаммосини ҳал қилиш учун ўзи ишлаб чиққан дизайндаги нақд пулларни чиқармоқчи, деб хабар бермоқда хорижий ОАВ.
Махсус ишлаб чиқилган 2, 5, 10 ва 20 долларлик қоғоз пуллар мамлакатдаги асосий тўлов валютаси ҳисобланадиган АҚШ долларларига тенг қийматга эга бўлади.
Зимбабве марказий банки раҳбари Жон Мангудьянинг айтишича, бу дастур African Export Import Bank молия ташкилотининг 200 млн долларлик маблағи ёрдамида амалга оширилади.
АҚШ доллари Зимбабведа миллий валюта гиперинфляцияга учрагани сабабли муомаладан чиқарилгандан кейин 2009 йилдан бошлаб ишлатила бошланган. Шундан бери мамлакатда доллардан ташқари бир қатор бошқа хорижий валюталар, хусусан ЖАР ренди ва хитой юани ишлатиб келинади.
Таъкидланишича, Зимбабведа АҚШ доллари етишмаётгани сабабли бошқа валюталардан, мисол учун ренддан фойдаланишга тўғри келмоқда, бироқ бу пул бирлигининг ишончлилиги паст баҳоланади ва мос равишда ликвидлилиги ҳам чекланган.
Мавзуга оид
22:31 / 28.04.2025
BRICS янги валюта яратишни режалаштирмаяпти
10:11 / 20.03.2025
ДХХ 1,2 млн долларнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйди
10:09 / 11.03.2025
195 минг қалбаки долларнинг муомалага киритилиши олди олинди
16:55 / 20.02.2025