«Лестер» етакчиларидан бири жамоадан кетмоқчи эмаслигини билдирди

«Лестер» жамоаси директорлар кенгашир раиси Айяватт Шривадданапрабханинг маълум қилишича, унинг жамоаси ёзги трансферлар вақтида Риёз Маҳрез учун билдириладиган таклифларни қабул қилмайди, футболчи ҳам раҳбариятга бошқа жамоага ўтишни истамаслиги ҳақида айтган.
«Истайманки, футболчилар ҳозирги лаҳзалардан роҳат олишсин ва ўз шартномалари хусусида хавотирланишмасин. Улар энди машҳур йигитлар ва улар вазиятни тўғри ҳис қилишади. Мен Маҳрез билан гаплашдим. Ундан келажакдаги режалари ҳақида, бошқа каттароқ жамоага ўтиш нияти бор ёки йўқлиги хусусида сўрадим. У жавоб берди: „Йўқ, мен шу ерда қолишни истайман“. Риёз „Лестер“да ўйнашда давом этишни истаётганидан хурсандма.
Жамоалар футболчиларимиз учун таклифлар юбориши мумкин, аммо бизда пул билан боғлиқ муаммолар йўқ ва биз ўз етакчиларимизни бериб юборишни истамаймиз. Чемпионлар гуруҳини тўлиқлигича сақлаб қолишга ва таркибни янада кучайтиришга ҳаракат қиламиз», — дея «тулкилар» жамоаси раҳбарининг сўзларини келтиради Goal портали.
Бундан олдинроқ, жорий мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган бу жазоирлик футболчига Англия ва Испаниядаги гранд жамоалардан қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид

08:10 / 14.07.2017
"Рома" президенти: Маҳрез? Мен унинг кимлигини билмайман

15:19 / 17.03.2017
«Лестер» ва «МЮ» АПЛда 4-ўринни эгаллаган жамоани ЕЧЛдан маҳрум этиши мумкин

21:05 / 06.01.2017
Фото: Обамеянг Африканинг энг яхши футболчиси тақдирланган маросимга қандай кўринишда келди?

21:16 / 24.10.2016