Жаҳон | 20:35 / 06.05.2016
73254
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг энг яхши Қуръон ҳофизи номи эълон қилинди

Доғистоннинг Кизляр шаҳрида яшовчи Билол Абдулҳолиқ Россиянинг энг яхши Қуръон ҳофизи деб топилди. Ҳофиз Эронда бўлиб ўтадиган Қуръон ҳофизларининг халқаро танловига бориш билан мукофотланди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

"Билол Абдулҳолиқ Қуръоннинг барча 30 порасини ёддан ифодали ва грамматик жиҳатдан тўғри айтиб берди. У бундай танловларда биринчи марта иштирок этмаяпти ҳамда Россия ва халқаро даражада совриндор бўлган", деб маълум қилди танлов ташкилий қўмитаси. Тадбир Санкт-Петербургдаги мусулмон маданияти кунлари доирасида ўтди.

2-ўринни москвалик Оятуллоҳ Зарифий, 3-ўринни петербурглик Имом Раббоний эгаллади. Улар танловнинг 2-йўналиши (Қуръон оятларини ифодали ўқиш) ғолиблари сифатида пул мукофотлари билан тақдирландилар. 

Аввалроқ танловда Сочи, Москва, Санкт-Петербург, Рязань, Уфа, Грозний, Қозон, Дербент, Маҳачқалъадан 23 киши иштирок этаётгани маълум қилинганди. 

Танлов Россияда учинчи марта ўтказилди.

Мавзуга оид