Спорт | 22:13 / 06.05.2016
5061
2 дақиқада ўқилади

«Тоттенҳэм» футболчиси «Челси»га қарши ўйиндаги ҳаракати учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди

«Тоттенҳэм» жамоаси ярим ҳимоячиси Мусса Дембеле 6та ўйинга дисквалифиция қилинган. Бу ҳақда Англия футбол ассоциацияси (FA) расмий сайтида хабар берилган.

Бельгиялик футболчи FA томонидан АПЛнинг 36-тури доирасида «Челси»га қарши кечган ўйин вақтида рақиб футболчиси Диего Костага нисбатан ишлатган агрессив ҳаракати учун жазоланган.

Ўша ўйиннинг биринчи бўлими охирида икки футболчи ўртасида тушунмовчилик келиб чиққан, Дембеле Костанинг юзига чанг солиб, унинг кўзига бармоғини тиқиб олмоқчи бўлганди. Ўйин бош ҳаками Марк Клаттенбург бу вазиятдан узоқда бўлган ва вазиятни пайқамай қолганди. Кейинроқ FA видеоёзувлар асосида Дембеле айблов қўйганди. Аввалига унга 10 ўйинга четлатилиш хавфи таҳдид солмоқда эди.

Эндиликда, Дембеле жорий мавсумдаги «Саутҳемптон» ва «Ньюкасл»га қарши баҳсларни, шунингдек, АПЛнинг кейинги мавсумидаги дастлабки 4та турни ўтказиб юборади.

Дембеле Костанинг кўзига қўлини тиқиб олмоқчи бўлгани учун узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин

Англия футбол ассоциацияси «Челси» ва «Тоттенҳэм»га айблов эълон қилди

Мавзуга оид