Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канададаги ёнғинлар ва Саудияда нефть вазири истеъфоси ортидан Brent нархи кўтарилди
9 май куни Лондоннинг ICE Futures биржасида июнда етказиб бериладиган Brent туридаги нефть нархи кўтарилиб, бир баррели учун 46 доллардан ошган.
Bloomberg агентлиги хабарига кўра, нефть нархларининг ошиши Канададаги ўрмон ёнғинлари кучайиши фонида рўй берди. Ёнғинлар давом этаётган Альберт вилоятида нефть етказиб бериш ҳажми кунига 1 млн баррелга пасайди. Шунингдек, нархлар ошишига Саудия Арабистонида нефть вазири алмаштирилгани ҳам сабаб бўлди.
Манбанинг маълумотига кўра, Саудия Арабистонида Али ибн Иброҳим ан-Нуямийнинг ўрнига келган янги нефть вазири Холид Ал-Фалаҳ мамлакатда шаҳзода Муҳаммад ибн Салмоннинг тарафдори ҳисобланади. Шаҳзода эса иқтисодиёт диверсификацияси, даромад структурасида нефть экспортининг улушини қисқартириш, нефтга боғлиқлиги кам бўлган миллий фаровонлик жамғармаси ташкил этиш ташаббуси билан чиққан.
Сиднейдаги Fat Prophets Fat таҳлилчиси Дэвид Леннокснинг маълум қилишича, нефть бозоридаги нархлар Канададаги ёнғинлар туфайли янада кўтарилиши мумкин. Айни вақтда ёнғинлар Канададаги нефть етказиб берувчи асосий ҳудудга яқинлашмоқда.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
18:03 / 27.05.2025
Канада парламентининг янги спикери лавозим курсисига мажбуран ўтқазилди
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
00:45 / 22.05.2025