Фан-техника | 21:43 / 10.05.2016
21602
2 дақиқада ўқилади

iPhone’нинг барча моделлари солиштириб кўрилди

2017 йилнинг 9 январида биринчи  iPhone смартфони ишлаб чиқарилганининг 10 йиллик юбилейи  нишонланади.

Шунча вақт ичида Apple компаниясида жуда кўп ўзгаришлар содир бўлди. EverythingApplePro видеоблоги эса йиллар оралиғида қурилмаларнинг ишлаш тезлиги ва iPhone’нинг янги моделлари қай даражада ўзгарганини кўрсатиб беришга қарор қилди. 

Тезлик бўйича ўтказилган синовда олдинроқ чиқарилган смартфонлар ҳамда янги iPhone SE ҳам иштирок этди. Натижаларга кўра, аввалги моделлар анчайин тезкор ишлаши аниқланди. Қурилмалар қувват олиб, ёқилганида, энг биринчи бўлиб, iPhone SE, кейин, iPhone 6s Plus ва iPhone 6s ишга тушди. Энг “кекса” смартфон iPhone 2G эса еттинчи бўлиб ёқилди ва кучлироқ қурилмаларни ҳам ортда қолдирди. iPhone 4S эса барча смартфонлардан кейин ишга тушган.

Бироқ биргина ёқилишнинг ўзи смартфонлар ишлаш тезлигининг объектив ҳаракат кўрсаткичи бўла олмайди. Блогер iPhone’нинг барча қурилмаларини Geekbench 3 тестида синовдан ўтказди. Бир ядроли ва икки ядроли режимдаги энг кучли смартфон 2550/4445 натижа билан янги iPhone SE бўлиб чиқди. iPhone 6s Plus - 2548/4423, iPhone 6s эса 2540/4398 балли кўрсаткични қайд этди. Бу қурилмалар браузер ва HTML5 даги ишлаб чиқариш бўйича ўтказилган тестда энг яхши учликка кирган эди. 

Сўнгги учта флагман энг баланд динамикаларга эгалиги ҳам аниқланди. Унда ҳам етакчилик iPhone SE (iPhone SE - 99.6 ДБ, iPhone 6s - 97.8 ДБ ва iPhone 6s Plus - 98.4 ДБ) қурилмасига насиб этди. iPhone 4S эса аутсайдерга айланди. Мазкур 13та қурилма ишлашини кузатиб, анча аввалги моделлар равон ишлаш бўйича сўнгги флагманлардан унча фарқ қилмаслигига гувоҳ бўлиш мумкин.

Мавзуга оид