Жамият | 12:33 / 17.05.2016
37326
1 дақиқада ўқилади
Актриса Гулчеҳра Эшонқулова фарзанд кутяпти
Гулчеҳра Эшонқулованинг Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўқиб, истиқомат қилаётганидан хабарингиз бор. Куни кеча у ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали жойлаштирган суратлардан актрисанинг ҳомиладорлиги маълум бўлди.
Суратларнинг бирида эса ўзбек миллий таомларидан бири бўлган ошни мақтаб, фахр туйғусини туйгани кишида ёқимли таассурот уйғотади.
Гулчеҳра Эшонқулова: “Ўзбекистонни бутун дунёга танитган ўзбек паловига тасанно. Шунча миллат вакиллари орасида ўзбегимнинг шохона палови савлат тўкиб турибди. Меҳмондўстлик учун ўзбек палови танлаб олингани бизга фахр туйғусини улашди”.