Жаҳон | 09:08 / 18.05.2016
4527
1 дақиқада ўқилади
Нью-Йоркда газ портлашидан кейин кучли ёнғин чиқди
Нью-Йоркда газ портлашидан кейин кучли ёнғин чиқди, деб хабар бермоқда New York Daily News газетаси.
Нохуш воқеа маҳаллий вақт билан 17 майда соат 18:42 да (Тошкент вақти билан 18 май соат 03:42 да) Гарлем тумани шарқида бошланган. Метро линияси тагида жойлашган омборлар ҳудудида пропан гази билан тўлдирилган баллонлар портлаган ва кучли ёнғин чиққан.
Ёнғин билан курашга 168 нафар ўт ўчирувчи ва 39 та техника бирлиги ташланган. Метронинг бир неча йўналишлари бўйича поездлар қатнови вақтинчалик тўхтатилган.
Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум қилинмаган. Ёнғин воқеа жойи яқинида бўлган ўнлаб автомобилларга шикаст етказган.