Light | 17:27 / 19.05.2016
18544
3 дақиқада ўқилади

БАА дирҳами 43 ёшда: 1 дирҳамга нима сотиб олиш мумкин?

Дирҳам биринчи марта 1973 йилнинг 19 майида, Бирлашган Араб Амирлиги ташкил топган кундан 534 кун ўтиб жорий қилинган. 

Шу муносабат билан бугун эътиборингизга бир дирҳамга сотиб олиш мумкин бўлган маҳсулотлар рўйхатини ҳавола этамиз.

1. Конус музқаймоғи
БАА йил бўйи қуёш қиздириб турадиган мамлакат, шу боис бундай маконда музқаймоқдан яхши нарса борми?!

2. Чипслар
Бу фойдали истеъмол маҳсулоти эмаслигини яхши биламиз, лекин улар кутилмаган вазиятларда қўл келади. 

3. Идишлардаги сув
У иссиқ кунда чанқоқни қолдириш учун ҳаётий муҳим бўлган манбалардан бири. 

4. Карамель
У ширинликни севувчилар учун олам-олам ҳузур бағишлайди.

5. Мевали йогурт
Ширин, аммо фойдали нарса егингиз келяптими? Унда мевали йогуртлар сиз учун ажойиб туҳфа.

6. Чоки-чоки шоколади
Бир дирҳамга сотиб олиш мумкин бўлган БААдаги машҳур шоколад.

7. Мевали шарбат
Агар сиз чанқасангиз-у, сув чанқоғингизни боса олмаса, у ҳолда мевали шарбатлар сизни тетиклаштиришга ёрдам беради. 

8. Мева ва сабзавотлар
Агар тўғри овқатланиш тарафдори бўлсангиз, олма, банан каби мевалар ёки бодринг ва карам каби сабзавотлар сиз учун айни муддао. 

9. Сомса
Ким бундай мазали егуликдан воз кеча олади? БААда учбурчак шаклдаги сомсалар ичидаги қийма таркиби турлича бўлиши мумкин. Ўзингизга маъқул келадиганини танланг ва чой билан маза қилиб истеъмол қилинг.

10. Фалафел
Севимли нарсага қарши чиқиш қийин. Шундай экан, Дейр ноҳиясида бир дирҳамга 2 фалафел топиш муаммо эмас. 

11. Параза
Бу БААдаги қатлама нондир.

12. Чой
Иссиқ ширин чойга нима етсин!

13. Чупа-чупс
Ким ширин конфетларни яхши кўради? Бу кичкинагина ширинлик ҳар қандай булутли ҳавода дилни ёритади.

14. Пуфак сақичлар
Пуфак сақичларни чайнашни истасангиз, бир дирҳам берсангиз, кифоя! Ушбу ранг-баранг сақичлар сотувчи маскан болаларнинг севимли жойига айланган. 

15. Сават
Аксарият супермаркетларда бир дирҳам эвазига маҳсулотларни соладиган катта сават берилади. 

16. Ручка/Қалам
Бу бўлимда болалар ўзларига керакли бўлган ёзув қуролини бир дирҳам эвазига олишлари мумкин.

17. Юз салфеткалари
Ҳар куни қандайдир муаммо юзага келиши мумкин, агар сизда юз салфеткалари бўлса, ҳамма нарсанинг уддасидан чиқа олишингизни яхши биласиз. 

18. Кўкатлар
Бу ҳар қандай таомга хушбўй таъм бағишловчи сирли ўтлар. Уларнинг бир боғи бир дирҳамдан кам қийматда сотилади.

19. Лабан
Иссиқни ҳайдовчи энг яхши ичимлик. Лабан БАА аҳолисининг энг севимли ичимлиги, унинг нархи ҳам бир дирҳамдан кам. 

20. Хайрия 
Охиргиси, аммо унинг ҳам аҳамияти катта. Бу ерда сиз Қизил яримой жамиятига хайрия сифатида дирҳам улашишингиз мумкин.