Фан-техника | 19:21 / 20.05.2016
8745
2 дақиқада ўқилади

Стэнфорд университети битирувчилари  қўлда ёзилган мисолларнинг ечимини топувчи бепул илова яратишди

Нью-Йоркнинг Mathpix компанияси iOS учун  қўлда ёзилган тенгламаларнинг ечимини топувчи ва уларнинг графигини тузувчи бепул илова яратишди. Бу дастурга Motherboard портали диққат қаратди

Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, Mathpix - смартфон камераси ёрдамида қоғозда ёзилган аксарият математик мисолларнинг ечимини топа олувчи илк илова.
Барча ҳисоб-китоблар Mathpix серверларида амалга оширилади, шунинг учун сунъий интеллект фойдаланувчилар маълумотлари асосида доимий тарзда мукаммаллашиб боради.

Мураккаб масалаларни таҳлил қилишда тизим ҳаттоки математик ҳаракатлар кетма-кетлигини кўрсатиб беради, оддий тенгламаларда эса бирйўла сўнгги жавобни чиқаради.

"Математик ҳисоб-китобларни компьютерга киритиш жуда қийин, шунинг учун мен бу масалани енгиллаштиришга қарор қилдим. Николас Хименес, Mathpix илғор ишлаб чиқарувчи".

Текширув пайтида TJ дастур каср ва интегралли матнни ҳеч қандай муаммосиз топишга муваффақ бўлди, бироқ тенглама тизимини еча олмади. 
Mathpix муаллифлари ишонтиришларига қарамасдан, улар яратган янги илованинг аналоги мавжуд - масалан, 2014 йилда чиққан  Photomath дастури. Бироқ у ташқи серверларни қўлламай ишлаган ва кўпинча масалаларни топиш ва ечишда хатоларга йўл қўйган, шунингдек пулли функциялари ҳам бўлган.