Жаҳон | 09:32 / 21.05.2016
13873
1 дақиқада ўқилади

Путин Таймс-сквердаги экрандан нью-йоркликларга кўз сиқиб, тезда ғойиб бўлди

Нью-Йоркнинг Таймс-сквер майдонида бўлганлар реклама экранларидан бирида Россия президенти Владимир Путиннинг бирданига пайдо бўлган тасвирига эътибор қаратишди. Тасвирдаги Путин кўз сиқиб қўйиб, қандай пайдо бўлган бўлса шундай тез ғойиб бўлган. 

Анимацион ролик Volvo автомобили рекламаси вақтида пайдо бўлган. Бу ҳолатни камерасига ёзиб олган йўловчи бундан эсканкираб қолган. Гувоҳларнинг айтишича, Путиннинг тасвири бир неча кун давомида реклама ўртасида пайдо бўлган.

Inforeactor сайтининг таъкидлашича, видео остида изоҳ қолдираётган америкаликлар Путиннинг реклама вақтида пайдо бўлганига умуман ижобий муносабат билдиришган. Улардан баъзилари бундай тасвирларни сифатлироқ тарзда кўпроқ беришни таклиф қилишган. 

Сайтнинг фикрича, юз берган ҳолат масофадан туриб рақамли мониторлар ишига аралашиб, экранларга турли эътиборни тортувчи муаммолар ва жамоат арбобларини чиқарадиган "свитчер"ларнинг иши бўлган.