Фан-техника | 23:00 / 24.05.2016
7862
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг кучли лазер сувни буғлатиб юбориши видеоси чоп этилди

Стэнфорд университетидаги SLAC миллий тезлаштириш лабораториясида дунёдаги энг кучли лазер LCLS ишлайди. Олимлар бу лазер ёрдамида доимо турли тадқиқотлар ўтказишади. Куни-кеча, мисол учун, улар сувнинг майда томчилар ва оқимини лазер нури остида буғланиши давомида том маънода рақсга тушиб, портлашга мажбур қилдилар. Бу тажрибаларнинг видеоси билан бўлишишга қарор қилдик.  

Лаборатория раҳбарларидан бири Клаудиу Стэннинг айтишича, "суюқликнинг лазер таъсири остида ҳаракати динамикасини тадқиқ қилиш кўплаб жараёнларни тушуниш учун жуда муҳимдир". Сиз видеода кўрадиган барча ҳодисалар кучли микроскоп ёрдамида суратга олинган. Суратга олиш кадрлар бўйича, яъни лазер импульслари сув намуналарига теккан лаҳзалар олинган. Сўнгра кадрлар видеога бирлаштирилган ва қулайроқ кўриш учун синчковлик билан қайта ишланган. Тадқиқот натижалари Nature Physics журналида чоп этилди.