Light | 16:55 / 24.05.2016
16658
2 дақиқада ўқилади

Instagram фойдаланувчиси фолловерлари кўз ўнгида деярли 100 килограммга озди

Янги Зеландияда яшовчи Симон Андерс исмли аёл икки йил давомида Instagram тармоғи орқали озиш жараёнини трансляция қилди - фолловерлар кўз ўнгида у 100 килограммга яқин вазндан халос бўлди. Бу ҳақида Mashable нашри маълум қилди. 

Андерсон ўз лойиҳасини 23 ёшида бошлаган. У пайтлар қиз 169 килограмм вазнга эга бўлган. Симон ўзининг яшаш тарзини буткул ўзгартиришга қарор қилди - хулқ-атворидан тортиб то таомномасигача. 

Instagram тармоғида энг машҳур сурати - унинг аввалги ва ҳозирги суратларини бирлаштирган расми ҳисобланади. Сурат остидаги изоҳларда баъзи одамлар қизни ёлғончиликда айблаб, бундай кескин ўзгаришга ишонмасликларини билдиришди. 

Қиз 96 килограммга озишга муваффақ бўлгандан кейин унинг фолловерлари теридаги камчиликларни бартараф қилиш учун пул йиғишни ташкиллаштиришди. Бунинг натижасида Андерсон терини торттириш ҳамда кўкрак операциясини амалга оширишга етарли маблағга эга бўлди.

Ҳозирги вақтга келиб Андерсоннинг ҳаётини 141 минг фолловерлар кузатишмоқда. У озиш усуллари ҳақида ўз дўстларини хабардор қилиб, соғлом турмуш тарзининг фаол тарғиботчисига айланмоқда.