Спорт | 22:25 / 24.05.2016
5884
1 дақиқада ўқилади

Теннисчи Серена Уильямс трик-шотлар бажараётгани ва 4 эркакни ютгани видеоси пайдо бўлди

Dude Perfect йигитлари жуда антиқа ролик суратга олишди. Серена йигитлар билан бирга энг кучли эркак теннисчилар бажара оладиган мураккаб трюкларни бажарди. 

Шунингдек, дунёнинг биринчи ракеткаси чипсларни яхши кўриши ва баландликдан қўрқишини айтган. 

34 ёшли америкалик теннисчининг ҳисобида WTA’нинг якка ҳолда ютилган 70 та соврини бор. Серена WTA рейтингига 2013 йил февралидан бери етакчилик қилиб келади.