Жамият | 17:51 / 27.05.2016
54882
4 дақиқада ўқилади

Бугун Инстаграмда: санаъткорларга ҳужум қилаётган сохта “Асал Шодиева”, Райҳоннинг холага айланиши, Лондон кўчаларидаги Севара Назархон

Жорий ҳафтада ҳам ўзбек шоу-бизнеси олами вакиллари ўз ҳаётларидан юз берган янгиликлар ва ҳодисалар билан мухлисларни таништириб боришда давом этди.

Шоҳруххоннинг тўйи навбатдаги “пиар” эмаслигини Дилфуза Исмоилова ҳам тасдиқлади.

Хонанда Шоҳруххоннинг актриса Асал Шодиевага уйланаётгани билан боғлиқ тарқалган миш-мишлар кўп маротаба ёлғон бўлиб чиққанлиги боис, деярли ҳеч ким бундай хабарларга ишонмай қўйганди. Аммо ҳар икки санъаткор биргаликда тушган суратларини ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жойлаштириб боришдан эринмади. Kun.uz сайти орқали ҳам Шоҳруххоннинг тўйи санаси маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди. 

Шоҳруххоннинг концертда Асал Шодиева билан биргаликда саҳнада дуэт куйлаши ва хонанданинг актрисага юракча шаклидаги ёстиқчани ҳадя этиши ҳам тўй ҳақидаги тарқалган хабарларнинг ростлигидан далолат берди.

Куни кеча “Тошкентнинг шўх қизи” - Дилфуза Исмоилова ҳам инстаграмдаги саҳифасида Шоҳруххоннинг тўйи таклифномасини жойлаштириб, хонандага бахт тилади.  

У тўй маросими 2016 йилнинг 5 июнида бўлиб ўтишини тасдиқлади. 


Сохта “Асал Шодиева” энди Наргиза Салмоновага хужум уюштирди

Асал Шодиеванинг инстаграмдаги саҳифасини ўзлаштирган сохта “Асал Шодиева” Акбархўжа, Сўғдиёна Азимова, Манзура, Дилноза Кубаева ва бошқа кўплаб санъаткорларга хужум қилишда давом этмоқда. Унинг галдаги "ўлжаси" Наргиза Салмонова бўлиб, protoday.uz сайти хабарига кўра актрисанинг аккаунти бузиб кирилган. Хужум уюштираётган хакер барча санъаткорлар билан Асал Шодиеванинг номидан фойдаланган ҳолда мулоқот қилмоқда. 

Қиёфасини ўзгартирган санъаткор Натали Портманга қиёсланди

Муниса Ризаеванинг инстаграмдаги саҳифасида жойлаштирагн видеолавҳаси кўплаб мухлисларни лол қолдирди. Сабаби, қиёфасини ўзгартириб, видеолавҳада намоён бўлган хонандани таниб олиш бир оз мушкул кечади. 

Ушбу видеолавҳада хонанда ўзининг навбатдаги янги “Лол қоламан” қўшиғидан парча куйлаган. Мунисанинг ҳазил аралаш, мухлислар  кўнглини кўтариш мақсадида жойлаштирган видеолавҳаси мухлисларга унчалик манзур бўлмаганини ёзиб қолдирилган изолардан билиб олиш мумкин.

Айрим мухлислар Мунисани “Қора қуш” фильмида бош ролни ижро этган актриса Натали Портманга ўхшатган.  

Райҳоннинг синглиси қиз фарзанд кўрди

Хонанда Райҳоннинг синглиси Насиба Шокирова қиз фарзандли бўлди. Бу ҳақда Насибанинг ўзи инстаграмдаги саҳифаси орқали хабар қилди. Ўз саҳифасида қиз туғилганлиги маъносини англатувчи суратни жойлаштирган Насиба сурат остига:

- Ҳаётда кўп нарсалар ҳақида унутаман. Аммо бу тунда айтилган - “Табриклаймиз! Қара, бу сенинг қизинг” деган табрикни бир умрга эслаб қоламан, дея изоҳ қолдирган. 

Севара қизи Имон Анвар билан Лондон кўчаларини кезмоқда 

Севара Назархон яқинда дунёга келган қизалоғи Имон Анвар билан Лондон шаҳри кўчаларини сайр қилмоқда. Сайр жараёнидаги суратни саҳифасига жойлаштирган Севара шундай изоҳларни ёзиб қолдирган.

“8 йил аввал биринчи ўғлим туғилиб, у аллақачон жажжи саёҳатчига айланди. Энди навбат унинг синглисига бўлиб, унинг  даврамизга келиб қўшилиши бизнинг қувончимизга сабаб бўлди! Икки кундан сўнг биз 1 ойлик бўламиз. Ўзингга шукр!”

Райҳон Ғаниева эса синглисини табриклаб, ўз инстаграмдаги саҳифасида шундай изоҳ қолдирди:

Райҳон  Ғаниева: "Мани жоним, сени она бўлганлигинг билан чин дилдан табриклайман. Аллоҳ сен ва бизнинг жажжи маликамизга соғлик ва бахт берсин. Чексиз яхши кўраман".