Ўзбекистон | 22:17 / 30.05.2016
6095
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон делегацияси Халқаро меҳнат ташкилотининг 105-анжуманида иштирок этмоқда
Женевада бўлиб ўтаётган Халқаро меҳнат ташкилотининг 105-анжуманида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда. Анжуманда Ўзбекистон делегация таркибида уч томонлама ижтимоий ҳамкорлар раҳбарлари – Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги томондан Меҳнат вазири А.Абдуҳакимов, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши томондан раис Т.Норбоева ва Савдо-саноат палатаси томондан раис А.Шайхов иштирок этмоқдалар.