Жаҳон | 16:18 / 01.06.2016
3960
1 дақиқада ўқилади

2016 йил бошидан бери Ўрта Ер денгизида 2,5 мингдан ортиқ муҳожир чўкиб кетган

Буюк Британиянинг Daily Mail нашри миграция органларига таянган ҳолда ёзишича, 2016 йил январидан буён Ўрта Ер дингизида 2,5 мингдан ортиқ муҳожир чўкиб кетган. Бу рақам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққослаганда 35 фоизга кўпдир. 

Нашрнинг қайд этишича, Туркия билан муҳожирлик келишувига қарамай қочқинлар Европага етиб келиш учун уринишларга барҳам бераётгани йўқ. 

БМТнинг қочқинлар масаласи бўйича комиссари Уильям Шпиндлернинг фикрича, бу рақам кўтарилишда давом этади. Об-ҳаво шароитлари яхшиланиши билан таваккал қилувчилар сони ҳам ошади. 

Бундан ташқари, унинг айтишича Ливияда муҳожирларни Европага ноқонуний олиб ўтиш билан шуғулланувчи гуруҳлар ҳам мавжуд. Қочқинлар эса кўпроқ пул топиш илинжида ҳаётларини хавф остига қўйишга ҳам рози бўлишмоқда.