Жамият | 10:27 / 01.06.2016
6352
1 дақиқада ўқилади

NASA Плутоннинг энг яхши суратларини намойиш қилди

2015 йилнинг декабрида NASA аэрокосмик агентлиги митти сайёра ҳисобланмиш Плутоннинг яқин масофадан олинган ўша пайтдаги энг яхши суратларни кўрсатган эди. Тасвир "Новые горизонты" ("Янги уфқлар") космик аппаратида олинган. Расмлар кишиларни бефарқ қолдирмаган, албатта, лекин фотосет тўлиқ эмасди. Яқинда агентлик аввалгиларидан сифат жиҳатидан яхшироқ суратларга эга бўлди.

"Ҳозирги вақтга қадар бу Плутон юзасига энг деталлаштирилган нигоҳ", - дея изоҳлайди NASA агентлиги.

Қулайлик учун NASA олинган суратларни видеотасмада бирлаштирди. Фотосуратларнинг тўлиқ варианти агентлик сайтида берилган.

Олинган суратларда сайёранинг текис юзаси тасвирланган, унинг тоғ тизмалари ва музли текисликлари. Барча фотосуратлар "Новые горизонты" ("Янги уфқлар") космик зондининг бортида ўрнатилган LORRI (Long Range Reconnaissance Imager) камерасида муҳрланган.