Жаҳон | 16:55 / 02.06.2016
9520
1 дақиқада ўқилади
Путин "Родительская слава" орденини топшириш маросимида йиғлаётган қизни тинчлантиришга ҳаракат қилди
Кремльда 1 июнь - Болаларни ҳимоя қилиш кунига ҳамда "Родительская слава" орденини топширишга бағишланган қабул чоғида Тульск вилоятидан келган 4 ёшли Яна Кулешова саҳнага Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг ёнига чиқиб, йиғлаб юборди. Бу ҳақидаги сюжетни Russia Today канали маълум қилди.
Путин қизчани тинчлантиришга қарор қилди. У қизнинг ёнига ўтириб, унинг юзидан силаб қўйди, лекин қизча йиғлашдан тўхтамади. Шундан сўнг Путин уни камералар билан чалғитишга уриниб кўрди, аммо қиз барибир тинчланмади.