Light | 15:05 / 05.06.2016
25974
3 дақиқада ўқилади

Анжелина Жолидан ижод, муҳаббат ва болалар ҳақида фикрлар

4 июнда Анжелина Жоли 41 ёшни қарши олди. Актриса олти нафар фарзандини сайёрамизнинг энг машҳур эркакларидан бири Бред Питт билан биргаликда тарбияламоқда.

Биз сизга соҳибжамол актрисанинг ҳаёт, ижод, муҳаббат ва болалар ҳақида айтган энг яхши иборалари тақдим этамиз. 

1. Ҳеч қачон айбдорни изламаслик керак, ҳеч кимнинг дилини оғритмай яшаш керак. Бошқаларни муҳокама қилмаслик ва мутлақ эркин бўлиш лозим. 

2. Татуировкалар, қон ва чандиқлар — мен айнан шулардан яралганман.

5. Мен романтикман. Эркак киши менинг ҳаётий қизиқишларимни ажрата олиши, мени ҳаётда янаям яхши инсон бўлишимга ёрдам бериши керак. Севги ана шундай бўлиши лозим!  

7. Қачондир сени севишади ва қачондир сен кимнидир бахтли қилсанг, тасодифан ўзингни дунёдаги энг чиройли инсондек ҳис қиласан. 

8. Менга етук, чиройли ва соғлом фикр билан яшаш ёқади. Шунда  ҳаётимдаги бўлаётган барча ҳодисларни қабул қилишим осон бўлади.  

9. Баъзида мен “турмуш ўртоғим шундай ажойиб инсон, нега у мен билан” дея ўйлаб қоламан. Чунки мен аслида қандай инсонлигимни билмайман. Аммо у ўзини мен билан бахтли ҳис қилаётган бўлса, демак мен айнан шундай бахтли инсон бўлишини истайман. 

10. Мен тор юбка киймайман, қоматимни нафис деб ҳисобламайман. Чунки мен ўтирганда худди эркаклардек ўтираман. Шу боис тор юбкалар мен учун эмас. 

11. Оналик мени жуда қаттиқ ўзгартирди. Мен энди ўзимни қурбон қилиш билан шуғуллана олмаслигимни тушундим. 

13. Онам менда чексиз муҳаббат туйғусини тарбиялади. Эҳтимол, мен ёшлигимда чидаб бўлмас даражада тантиқ бўлгандирман, аммо ҳар доим меҳрибон бўлганман. 

14. Тан олишим керак, ёшлигимда юлдузларнинг обрўсидан кимга нима наф эканлигини тушунмас эдим. Аммо энди биламан: Бу — мен ёрдам берадиган оилам ва оилалар олдидаги катта масъулият экан. Машҳурлик менга эзгу ғоялар ва фикрларимни амалга оширишга имкон яратди.  

15. Бизнинг ҳаммаси қандай бўлиши кераклиги ҳақида тушунчамизнинг қолипга солинганлиги, барча нарсадан қандай бўлса, шундайлигича ҳузур қилишимизга халақит беради.