Жаҳон | 14:05 / 07.06.2016
11902
1 дақиқада ўқилади
Истанбулдаги портлаш: Қурбонлари сони 11 киши, 38 киши жароҳатланди
11 киши Истанбулдаги автобус бекати ёнида содир бўлган портлаш қурбонига айланган. Бу ҳақда шаҳар губернатори Васип Шаҳин маълумот берган.
Қурбонлардан 7 нафари полициячилар, 4 нафари эса тинч аҳоли вакиллари бўлган.
Шунингдек, 36 киши жароҳатланган, улардан 3 нафари оғир аҳволда қолмоқда.
Ҳодиса Истанбулнинг Боязид туманидаги Везнижилер бекати яқинида юз берди.
Портлаш бекат ёнидан полиция автобуси ўтиб кетаётган вақтда содир этилган. Туркия телевидениеси хабарига кўра, айнан у теракт нишони бўлган.