Спорт | 00:13 / 08.06.2016
17503
1 дақиқада ўқилади

ОАВда Евро-2016’даги энг қимматбаҳо терма жамоа номи айтилди

Германия терма жамоаси футбол бўйича Европа чемпионатида иштирок этувчи жамоалар ичида ўйинчиларининг умумий қиймати энг қимматбаҳо бўлган терма жамоа бўлди, деб ёзмоқда Der Tagesspiegel газетаси буюртмаси бўйича ўтказилган сўровнома натижаларига иқтибос келтирган ҳолда Deutsche Welle нашри. 

Германия терма жамоасининг 24 ўйинчисининг умумий қиймати 562 млн еврога баҳоланди.

Ундан кейин Испания термаси келмоқда, у Германиядан бор-йўғи 4 млн еврога ортда қолмоқда.

Рўйхатда кейинги ўринларни Франция (487 млн), Англия (477 млн) ва Бельгия (461 млн) эгалламоқда. 

Бу борадаги энг паст кўрсаткичларга Венгрия (27 млн евро), Шимолий Ирландия (36 млн  евро) ва Исландия (42 млн евро) эга.

Евро-2016 Франциянинг 10 та шаҳрида 10 июндан 10 июлгача бўлиб ўтади.

Аввалги Европа чемпионати 2012 йилда Украина ва Польшада ўтган. Ўшанда Испания терма жамоаси мусобақа тарихида учинчи марта чемпион бўлганди.

Манба: tribuna.uz