Жамият | 14:38 / 09.06.2016
64129
1 дақиқада ўқилади

Ер сайёраси мўъжизаси: кимдир 3 соат, яна кимдир 20 соат рўза тутмоқда

Уммон Султонлигида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда жойлашган Викан қишлоғи мавжуд. Бу ернинг бошқа жойлардан фарқи шундаки, маҳаллий аҳоли вакиллари ўзгача кун тартиби билан рўза тутишади.

Қишлоқ Уммон пойтахти Маскат шаҳридан 150 км масофада, етиб бориш анча қийин бўлган ҳудудда жойлашган.

Бу ерда қуёш кундузги соат 11:00 да чиқиб, 14:30 да эса ботади. Шу сабаб маҳаллий одамлар Рамазон рўзасини 3,5 соат тутишади холос.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, Ер сайёрасининг бир суткада энг узоқ вақт рўза тутаётган аҳоли яшаётган ҳудудлари ҳам борки, айрим жойларда бу вақт кўрсаткичи, 20 соатгача боради.

Масалан, Норвегиянинг Торомсо шаҳрида бир суткада 18 соат рўза бўлса, АҚШнинг Аляска штатида 22 соатдан ошиқроқ вақтга чўзилади. Россиянинг айрим ҳудудлари, жумладан, Санкт-Петербургда ҳам рўза вақти 20 соатдан ошиқроқдир.

Ўзбекистонда бир суткада тутилаётган рўза вақти 16 соатдан ошироқ вақт давом этмоқда.