Спорт | 15:54 / 09.06.2016
5236
1 дақиқада ўқилади
Златан Ибрагимович A-Z спорт кийимлари брендини ишга туширди
Франциянинг «Пари Сен-Жермен» жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрагимович ва унинг иш бўйича ҳамкори Петтер Варнер A-Z спорт кийимлари брендини ишга туширди. Марканинг илк коллекцияси тақдимоти Парижда ўтди. Тақдимот Facebook ижтимоий тармоғи орқали фтубочининг турли мамлакатлардаги мухлисларига узатилиб турилди.
Тақдимот рақс шоусига уланиб кетди. Шунингдек, бренднинг реклама фильми A-Z Inner Voice ҳам тақдим этилди.