Спорт | 23:21 / 10.06.2016
6925
1 дақиқада ўқилади
Эйфель минораси тагида Евро-2016 очилиши олдидан Дэвид Гетта концерт берди
Футбол бўйича Европа чемпионатини оммавий томоша қилиш учун Париждаги Эйфель минорасидан узоқ бўлмаган ерда катта фан-зона очилди. Морсово боғининг 130 000 квадрат метрли ҳудудини қамраб олган майдон 92 000 мухлисни сиғдира олади.
Евро-2016 ўйинларининг илк учрашуви бошланишидан аввал фан-зонада таниқли француз дижейи Дэвид Геттанинг концерти бўлиб ўтмоқда. Дижей Евро-2016 мадҳиясини ҳам куйлаб ўтди.
Бепул концерт майдонига киришдан аввал томошабинлар хавфсизлик ҳизмати томонидан қаттиқ назоратдан ўтишди. Фан-зонага хусусий қўриқлаш компанияларининг 400га яқин ходимлари жалб қилинди.