Спорт | 00:02 / 11.06.2016
12165
1 дақиқада ўқилади
Марселда россиялик, англиялик ва франциялик мухлислар ўртасида тўқнашувлар содир бўлди
Евро-2016 гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган Россия ва Англия терма жамоалари учрашуви олдидан Марселда россиялик, англиялик ва франциялик мухлислар ўртасида тўқнашувлар содир бўлди.
Муштлашув Марселнинг майхоналаридан бирида содир бўлди. Маҳаллий полиция мухлисларга қарши кўзни ачиштирувчи газ қўллашга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда франциялик журналист Петер Аллен. 9 июнда ҳам инглиз ва маҳаллий мухлислар ўртасида тўқнашув содир бўлгани маълум қилинганди.