Light | 18:27 / 13.06.2016
13060
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда маст эркак шерлар билан кўришиш учун уларнинг қафасига тушди

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳри ҳайвонот боғида ғаройиб воқеа юз берди. 35 ёшли эркак шерлар сақланадиган қафасга кириб олишга муваффақ бўлган. Ҳодиса май ойи охирларида бўлганига қарамай, воқеа акс этган видео интернет тармоғига қўйилганидан икки ҳафталар ўтиб, оммалаша бошлаган. 

Complex’нинг ёзишича, ҳайвонот боғи ходимлари, эркак кишини тўсиқдан сакраб ўтишидан ушлаб қолишга улгуришмаган. Сўнгра у ариқчадан сузиб ўтиб, шерларнинг ёнида пайдо бўлган. Аммо ваҳший ҳайвонлар унга яқинлашмаган. 

Хабар қилинишича, эркак киши жуда маст бўлган. Кейинчалик у шунчаки шерлар билан кўришмоқчи бўлганини айтган.